Махачқалъадаги ёқилғи қуйиш шохобчасидаги портлашда 12 киши ҳалок бўлди, 70 га яқин киши касалхонада

MAKHACHKALA. Kazinform – 14 августдан 15 августга ўтар кечаси Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш ва кучли ёнғин содир бўлди, деб хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.
None

Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин 600 квадрат метр майдонни қамраб олган.

Доғистон раҳбари Сергей Меликовнинг журналистларга айтишича, портлаш нефть қуйиш шохобчаси олдида содир бўлган. Сабаб ва оқибат аниқланмоқда.

Саккизта ёнилғи бакидан иккитаси портлаган.

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 12 киши, жумладан, 2 нафар бола ҳалок бўлган. Яна 66 киши жароҳатланган, улардан 13 нафари болалар, 10 нафарининг аҳволи оғир.

Махачқалъанинг тиббиёт муассасалари кучайтирилган режимга ўтказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Махачқалъа касалхоналарида етарли ўринлар мавжудлигини айтди.

Доғистоннинг кўплаб аҳолиси қурбонлар учун қон топширишга республика қон қуйиш станциясига боришди.

Ҳозирда ёнғин тўлиқ ўчирилган.


Сўнгги хабарлар