Магда Линетт: Юлия Путинцева билан унинг ҳудудида ўйнаш қизиқарлироқ
«Мен ва Юлия Путинцева ўртасидаги муносабатлар тарихи бор. Кўп учрашувлар ўтказдик. Мен тайёрман ва нима кутишни биламан. У билан унинг ҳудудида, ватанида ўйнаш мен учун қизиқарли бўлади. Бу мен учун қийин бўлади, аммо мен тайёрман, - деди Магда Линетт.
Матбуот анжуманида теннис бўйича Польша терма жамоаси аъзолари Қозоғистонга ташрифи ҳақида сўзлаб беришди.
«Шаҳар бўйлаб сайр қилишга кўп вақтимиз йўқ эди. Лекин, масалан, бугун эрталаб меҳмонхона яқинидаги паркда сайр қилдим. Об-ҳаво шунчаки ажойиб. Бу ерда ҳар доим қуёшли, ҳатто совуқ бўлса ҳам. Бизга ўзимиз яшаётган меҳмонхона, таомлари ва одамлари жуда ёқади», — деди польшалик теннисчилардан бири.
Олдинроқ қозоғистонлик теннисчилар Польша терма жамоасидан кимлар билан ўйнаши маълум бўлганди.
14-15 апрель кунлари пойтахтда Билли Жин Кинг кубоги финал босқичига чиқиш учун Қозоғистон - Польша учрашуви бўлиб ўтади. Қозоғистон терма жамоаси сафида Елена Рибакинадан ташқари Юлия Путинцева, Анна Данилина, Гўзал Айнитдинова, Жанель Рустемова ва Аружан Сагандиқова иштирок этади.
Фото: ktf.kz
Муаллиф: Арайлим Мурат