Ливияда сув тошқинлари оқибатида 5100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Ливия соғлиқни сақлаш идоралари ҳалокатли сув тошқини оқибатида 5100 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Уларнинг жасадлари Ливиянинг Дерна порт шаҳридан топилган.
Кўнгиллилар, хусусан Қизил Ярим Ой ташкилоти вакилларидан иборат жамоалар якшанба оқшомидан бошлаб кечаю кундуз ишлаяпти.
Икки тўғоннинг бузилиши туфайли шаҳарнинг 120 мингдан ортиқ аҳолиси бўлган бутун бир квартал сув остида қолди. Ўн минг киши бедарак йўқолган деб эълон қилинган.
Табиий офатдан олдин ва кейин олинган сунъий йўлдош тасвирлари Дернадаги офат кўламини англатади.
Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, камида 30 минг киши бошпанасиз қолган.
Ҳалок бўлганларнинг дафн маросимлари билан шаҳар аҳолисининг ўзи шуғулланиши керак. Маълум қилинишича, Дернада топилган жасадларнинг ярмидан камроғи дафн этилган.
Аввалроқ қурбонлар сони уч мингга яқинлашгани ҳақида хабар берилган эди.