LIVE: Иордания Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг Қозоғистонга расмий ташрифи
ASTANA. Kazinform — Астана аэропортида мамлакатга расмий ташриф билан келган Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ни кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда.
5-6 ноябрь кунлари Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II нинг Қозоғистонга расмий ташриф билан келиши ҳақида хабар берган эдик.
Олий даражадаги музокаралар давомида савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинади.