Икки давлат раҳбари Қозоғистонга расмий ташриф билан келади

ASTANА. Кazinform — Яқин кунларда икки давлат раҳбари Қозоғистонга расмий ташриф билан келади.

Ақорда
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Президент матбуот котиби Айбек Смадиярнинг сўзларига кўра, 5-6 ноябрь кунлари Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II Қозоғистонга расмий ташриф билан келади.

Олий даражадаги музокаралар давомида савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинади.

5-7 ноябрь кунлари Давлат раҳбарининг таклифига биноан Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон мамлакатга расмий ташриф билан келади.

Икки давлат раҳбарлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқадилар.

6 ноябрь куни Астанада Aqaba Process саммити бўлиб ўтади. Учрашувда бир қатор давлат раҳбарлари иштирок этади.