Ливан Исроил билан тинчлик ўрнатишдан манфаатдор

Ливан ТИВ раҳбари
Фото: MTV Lebanon

ASTANA. Kazinform - Ливан Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Бу Ҳабиб Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэл Кацга махсус мактуб йўллаб, мамлакати улар ўртасида уруш бошланишини истамаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги The Jerusalem Post газетасига таяниб хабар беради.

- Биз тинчликдан манфаатдормиз, биз урушни хоҳламаймиз, - деди Бу Ҳабиб сешанба куни Исроил Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан гаплашган Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов орқали юборган мактубида. Суҳбат ҳақида The Jerusalem Post Кацнинг матбуот котибига таяниб хабар берди.

Ливан ва Исроил ўртасида дипломатик алоқалар йўқ, шунинг учун улар ўртасидаги алоқа кўпинча учинчи томонлар орқали амалга оширилади.

Ливан Ташқи ишлар вазирининг макбуби Исроил ва Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўртасида таҳдид кучайган бир пайтда янграмоқда.

Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги жанглар сўнгги ҳафталарда сезиларли даражада кучайган. Бир қатор давлатлар ўз фуқароларини Ливанни тарк этишга чақирди. Қўшма Штатлар кескинлик кучайган тақдирда ўз фуқароларини мамлакатдан эвакуация қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар