АҚШ фуқароларини Ливандан эвакуация қилишга тайёрланмоқда
ASTANА. Кazinform - Агар Исроил ва Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўртасидаги зиддият кучайса, Қўшма Штатлар америкаликларни Ливандан эвакуация қилишга тайёр. АҚШ расмийлари Исроил келгуси ҳафта Ливанга ҳаво ва қуруқликдан ҳужум бошлашидан хавотирда.
Пентагон қўшинларини Ливанга яқинлаштирмоқда
Кейинги ҳафтада Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги зиддият сезиларли даражада кучайди ва Пентагон АҚШ ҳарбий кучларини Исроил ва Ливанга яқинроқ жойлаштирди ва ўз фуқароларини Ливандан эвакуация қилишга тайёрланди. Бу ҳақда NBC News АҚШ Мудофаа вазирлигининг 3 нафар вакили ва идора режалари билан таниш бўлган собиқ АҚШ расмийсига таяниб хабар берди.
26 июнь куни АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг USS Wasp бортида 24-экспедиция кучлари денгиз пиёдалари билан Ўрта ер денгизига кирди. У USS Oak Hill dock ва USS New-York кемаларига қўшилади.
Учта ҳарбий кема биргаликда 2000 аскардан иборат амфибия десант кучини ташкил қилади. Улар кўплаб вазифаларни бажариши мумкин, жумладан, Америка фуқароларини можаро зоналаридан эвакуация қилиш.
АҚШ расмийлари яқин ҳафталарда Исроил Ливанга ҳаво ҳужумлари ва қуруқликдан ҳужум уюштиришидан хавотирлана бошлади.
Кема махсус операцияларни ўтказишга қодир ва у ҳарбий қудратни намойиш этиш ва денгиз пиёдалари билан минтақавий кескинликни олдини олиш учун мўлжалланган. USS Wasp Ўрта ер денгизининг шарқий қисмида ҳарбий ёрдам ва бошқа миссияларга шай ҳолатда ишлаши кутилмоқда.
Пентагон расмийларига кўра, АҚШ расмийлари эвакуация ва бошқа ҳарбий операцияларни мувофиқлаштириш учун иттифоқчилар билан музокаралар олиб бормоқда.
Бу чақириқ Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант Вашингтонга ташрифи чоғида Исроил Ливанни “Ҳизбуллоҳ” билан урушида “тош даврига қайтариши” мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганидан сўнг янгради.
Исроил «Ҳизбуллоҳ»ни чегарадан узоқлаштиришга ҳаракат қилмоқда ва можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишни талаб қилмоқда. Аммо агар бу режа муваффақиятсизликка учраса, Исроил мудофаа армияси куч ишлатишга тайёрлигини билдирган.
Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» чегара ҳудудларини ҳар куни ўққа тутмоқда. Financial Times газетасининг ёзишича, ҳаводан олинган суратлар маълумотларига асосланиб, ҳар кунги ҳужумлар Исроил чегараси бўйлаб тахминан 5 километрлик “ўлик зона”ни яратган.