Лионель Месси АҚШнинг «Интер Майами» клубига ўтди

ASTANA. Kazinform – Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси Американинг «Интер Майами» клубида ўйнайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: prosports.kz

Бу ҳақда у «Mundo Deportivo» сайтига берган интервьюсида расман малум қилди.

Махсус баёнотда «Барселона» ва «Пари Сен-Жермен» клубларининг собиқ футболчиси янги жамоага ўтганини тасдиқлади.

«Мен»Барселона«га қайтмайман,»Интер Майами«га ўтаман. Энди ҳал қилиш учун бир қанча ишлар бор. Бу масала 100 фоиз тўлиқ ҳал бўлишига ишонаман», – деди у.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Месси Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клубини тарк этганини маълум қилганди. Аргентина терма жамоасининг 35 ёшли ҳужумчиси клубни эркин агент сифатида тарк этди. У жамоа сафига 2021 йилнинг ёзидан қўшилган.

Месси «Интер Майами»дан олдин «Барселона» ва Саудия Арабистонининг «Ал-Хилял» клубларининг таклифини қабул қилмаган. Саудия Арабистони клуби унга икки йил учун 1,2 миллиард евро маош таклиф этган.

Ўтган мавсумда аргентиналик форвард парижликлар сафида 41 та ўйинда 21 та гол урди ва 20 та голга ассистентлик қилди.

Аввалроқ Карим Бензема Саудиянинг «Ал- Иттиҳод» клуби футболчисига айлангани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар