Карим Бензема Саудиянинг «Ал-Иттиҳод» клуби футболчисига айланди

None
Фото: Getty Images
ASTANA. Kazinform – «Олтин тўп» соҳиби, франциялик ҳужумчи Карим Бензема Саудиянинг «Ал-Иттиҳод» клуби футболчисига айланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сhampionat.com сайтида ёзишича, бу ҳақда клуб Twitterдаги саҳифасида маълум қилган. Шартнома 2026 йилгача тузилган.

«Ал-Иттиҳод» - Саудия Арабистони чемпиони. «Ал-Иттиҳод» бу йил португалиялик машҳур ҳужумчи Криштиану Роналду тўп сураётган «Ан-Наср» жамоасини ҳам ортда қолдирди.

Бунгача Карим Бензема «Реал» сафида 14 мавсум давомида 647 та ўйин ўтказиб, 353 та гол урган. Жорий мавсумда у 23 ўйинда 18 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ