Қўшни билан тотув бўлганнинг кунгли хотиржам: Қозоғистон-Россия ҳудудлараро форумида нималар муҳокама қилинади

Қўшни билан тотув бўлганнинг кунгли хотиржам: Қозоғистон-Россия минтақалараро форумида нималар муҳокама қилинади
Фото: Kazinform

2023 йил 9 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Астанага келади. Икки давлат раҳбарлари муҳим музокаралар ўтказади ва Қозоғистон-Россия стратегик шериклигининг долзарб масалаларини муҳокама қилади. Бундан ташқари, президентлар видеоалоқа орқали Костанайда бўлиб ўтадиган Қозоғистон ва Россиянинг ХIХ минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этади. Форум ҳар икки давлат учун жуда муҳим. 83 миллион долларлик икки томонлама шартнома имзоланиши кутилмоқда. Kazinform эксперти мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқ, сармоя миқдори ва форумда қандай масалалар муҳокама қилинишини кўриб чиқди.

Савдо-иқтисодий алоқа

Биринчидан, шуни таъкидлаш керакки, икки давлат ўртасидаги қуруқликдаги чегара дунёдаги энг узун узлуксиз чегара ҳисобланади. Қозоғистоннинг шимолий ва ғарбий қисмидаги Россия билан умумий чегараси 7591 километрни ташкил этади. Шу билан бирга, Россия Қозоғистоннинг асосий ташқи иқтисодий ҳамкори бўлиб қолмоқда. Жорий йилнинг саккиз ойида қўшни давлатдан импорт камайган бўлса, экспорт кўпайган.

ҚР Савдо вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 17 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига (16,8 миллиард доллар) нисбатан 1,1 фоизга кўпайган.

Қозоғистон-Россия
Фото: Инфографика: Kazinform

Қозоғистондан Россияга экспорт жорий йилнинг январь-август ойларида 21,4 фоизга ошиб, 6,4 миллиард долларга етди. Россиядан Қозоғистонга импорт эса 8,2 фоизга қисқарди ва 10,6 миллиард долларни ташкил этди.

Қозоғистон-Россия
Фото: Инфографика: Kazinform

Россия Қозоғистонга кўп сармоя киритадиган бешта давлат қаторидан жой олган

Россия компаниялари Қозоғистон иқтисодиётига сармоя киритган етакчи бешликка киради. 30 дан ортиқ йирик сармоявий лойиҳалар ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Мамлакатлар иссиқлик-энергетика комплексидаги лойиҳаларга сармоя киритди, ишбилармонлар нефть ва газ қазиб олиш ва ташиш, атом ва магистраль энергетика каби соҳаларда фаол ишламоқда. Аэрокосмик, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, машинасозлик, металлургия, логистика ва бошқа соҳаларда муваффақиятли лойиҳалари мавжуд.

Сўнгги 17 йил ичида Россия инвестициялари оқими 19 миллиард долларни ташкил этди. Бундан ташқари, Қозоғистоннинг Россияга киритган сармояси 5,6 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Туркистонда Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик бўйича икки давлат ҳукумати раҳбарлари ўринбосарлари Серик Жуманғарин ва Алексей Оверчук раислигида бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг 24-йиғилишида маълум қилинди.

Учрашувда томонлар транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, икки давлат ҳудудида транзит юк ташиш ҳажмини ошириш, автомобиль йўллари инфратузилмасини биргаликда ривожлантириш, Қозоғистон-Россия чегарасидаги ўтказиш пунктларини модернизация қилиш муҳимлигини қайд этдилар. Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари икки давлатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ветеринария ва фитосанитария назорати соҳасида ахборот интеграцияси бўйича ишларни давом эттириш зарурлигига эътибор қаратдилар.

Қозоғистон-Россия
Фото: Kazinform

Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми

Ўзаро муносабатларнинг муваффақиятли ривожланишига икки давлат ҳукуматлари ўртасида 2018-2023 йилларга мўлжалланган ҳудудлараро ва трансчегаравий ҳамкорлик дастури, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида тузилган 200 дан ортиқ шартнома ва келишувлар асосида амалга оширилаётган ҳудудлараро ҳамкорлик кўмаклашмоқда.

Маҳаллий ҳокимликлар ва ишбилармон гуруҳлар делегациялари икки томонлама сафарга жўнаб кетди ва бу борадаги ишлар қизғин давом этмоқда. Ҳар йили давлат раҳбарлари иштирокида Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилади.

Ўтган йили мазкур форум 28 ноябрь куни Оренбургда “гибрид” форматда “Халқаро савдода инфратузилма чекловларини олиб ташлаш” мавзусида бўлиб ўтган эди. Ўша форумда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев логистика тармоқларини модернизация қилишни жадаллаштиришга чақирди. Бундан ташқари, ҚР Президенти кўп томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида қуйидаги йўналишларда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни сафарбар қилишни таклиф қилди.

“Биринчидан. Трансчегаравий ва минтақалараро ҳамкорлик бўйича қуйи комиссия фаолиятини кучайтириш зарур. Ҳудудлараро ҳамкорлик дастурларини мувофиқлаштириш ва амалга ошириш мазкур комиссиянинг асосий вазифаларидан биридир. Иккинчи. Чегара инфратузилмасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги чегара ўтиш пунктларининг ўтказиш имкониятини кенгайтириш зарур. Бу иш “Бир макон, бир йўл” ташаббуси ва “Шимол-Жануб” трансмиллий йўлакларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак, деб ҳисоблаймиз. Ушбу йўналишларни ЕИИ хизмати билан бирлаштириш керак. Учинчи. Қозоғистон барқарор савдо ва сармоявий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Бундан ташқари, ўтган йилги форумда умумий қиймати 23,3 миллиард тенге (50 миллион доллар) бўлган 7 та минтақалараро ва 10 та тижорат ҳужжати имзоланган эди.

Умуман олганда, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлашнинг 70 фоизи ҳудудлараро ва трансчегаравий битимларга тўғри келади. Муваффақиятли ҳамкорликка мисол сифатида Орал ва Сибир электр станцияларига тескари йўналишда электр энергиясини жўнатиб тўриб, Экибастуз кўмирини етказиб бериш, Жанубий Оралнинг тоғ-металлургия корхоналарига тайёр маҳсулот эвазига Қозоғистон минерал хомашёсини етказиб бериш, Қозоғистоннинг Самара, Оринбор вилояти ва Бошқирдистоннинг қайта ишлаш корхоналарига нефть маҳсулотлари ва газнинг қарши оқимларига нефть ва газ конденсатини етказиб беришни айтиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Қозоғистонда фаолият юритаётган Россия компаниялари сони 15,6 мингтага етди, бу ўтган йилга нисбатан 1,9 баробар кўпдир. Тузилиши бўйича Россия компаниялари асосан кичик ва ўрта корхоналардир. Эндиликда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги яқин ва самарали алоқалар хомашёдан юқори сифатли маҳсулотга жадал ўтишда муҳим қадам бўлди.

Бу йилги форумнинг ўзига хос хусусияти

Жорий йилда эса форумнинг ХIХ йиғилиши 2023 йил 9 ноябрь куни Қостанайда “Қишлоқ хўжалиги – қудратли иқтисодиёт асоси” мавзусида бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Россия Президенти Владимир Путин видеомулоқот орқали иштирок этади. Форум арафасида Россия раҳбари амалий ташриф билан Астанага келади.

Бундан ташқари, ҚР Савдо вазирлиги маълумотларига кўра, форум доирасида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғарин ва Россия Бош вазирининг ўринбосари Алексей Оверчук иштирокида қйўдаги мавзулар бўйича ялпи мажлис, Қозоғистон-Россия Ишбилармонлар кенгаши йиғилиши, панель мажлислари бўлиб ўтади.

  • Ҳозирги шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;
  • Агросаноат мажмуасида рақамли технологиялар;
  • Ёшлар ва қишлоқ хўжалиги: таълимнинг янги тенденциялари;

9 ноябрь куни тушдан кейин давлат раҳбарларини онлайн тарзда улаш ва форумнинг ялпи мажлисини ўтказиш режалаштирилган.

Форум якунларига кўра, 3 та ҳудудлараро ҳужжат имзоланиши режалаштирилган:

  • Қостанай вилояти ҳокимлиги ва Бошқирдистон Республикаси ҳукумати ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар соҳаларда халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш тўғрисида Битим;
  • Қостанай вилояти ҳокимлиги ва Оренбург вилояти ҳукумати ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича йўл харитаси;
  • Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги ва Оренбург вилояти ҳукумати ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”.

Шунингдек, 83 миллион долларлик 2 та тижорат ҳужжати имзоланиши режалаштирилган.

  1. «Qyzyljar» МИЗ бошқарув компанияси” МЧЖ ва “Хлебпром” ОАЖ ўртасида ҳамкорлик ва лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги меморандум
  2. Шимолий Қозоғистон вилоятидаги «Kazakh Invest» МК АЖ ва "Россия Федерацияси" Уралкран” МК ўртасидаги ҳамкорлик ва лойиҳани амалга ошириш бўйича меморандум.

Эслатиб ўтамиз, 8 ноябрь куни икки давлат раҳбарларининг ОАВга берган интервьюлари эълон қилинган эди. ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россиянинг “Известия” газетасига интервью бериб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, санкция можаролари ва БМТнинг роли ҳақида гапирди. Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистонга ташрифи арафасида «Казахстанская правда» нашрига интервью бериб, икки томонлама муносабатлар ҳақида гапирди.

Сўнгги хабарлар
telegram