Кўчманчилар ўйинларида спортчилар нима билан озиқланади

национальная кухня шелпек Ұлттық тағамдар
Фото: Максат Шагырбаев/ Kazinform

ASTANA. Kazinform - Сентябрь ойида бошланадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирокчилар ва меҳмонлар 20 та пойтахт меҳмонхонасига жойлаштирилиб, улар тўйимли таомлар билан таъминланади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш дирекциясининг хабар беришича, меню бир киши бошига кунига камида 4000 килокалория ҳисобга олинган ҳолда тузилган.

Рўйхатга жаҳоннинг бешта ошхонасининг ҳалол таомлари киритилган: қозоқ, шарқ, Европа, Ўрта ер денгизи ва Осиё.

Асосий менюдан ташқари миллий қозоқ ошхонасининг таомлари тақдим этилади: “баурсақ”, “қурт”, “жент” ва бошқалар.

Шу тариқа ташкилотчилар иштирокчиларни нафақат мувозанатли овқатланиш, балки Қозоғистон миллий таомларининг бойлиги билан таништиришни ҳам режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, спорт мусобақасининг тантанали очилиш маросими 8 сентябрда “Астана Арена” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ўйинлар 6 та пойтахт ҳудудида бўлиб ўтади: "Астана Арена" стадиони, "Қазанат" ипподроми, Ж.Ушкемпиров номидаги жанг санъати саройи, “Алау” муз саройи, «Qazaqstan» енгил атлетика спорт мажмуаси, “Думан” мажмуаси.

89 давлат V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этишини тасдиқлади. 2500 дан ортиқ спортчи келиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram