89 давлат V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этишини тасдиқлади

Кўчманчилар ўйинлари
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

ASTANA. Kazinform - V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 8-13 сентябрь кунлари Астана шаҳрида бўлиб ўтади. Дастурга 21 спорт тури киритилган. Уларнинг ярми қозоқ миллий спорт турлари, қолгани кўплаб туркий давлатларнинг миллий спорт турларидир. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазири ўринбосари Серик Жарасбаев Марказий коммуникациялар хизмати майдончасида маълум қилди, дея хабар беради Каzinform мухбири.

— 89 давлат делегацияси Ўйинларда иштирок этишини тасдиқлади. 2500 дан ортиқ спортчи келиши кутилмоқда, - деди Серик Жарасбаев матбуот анжуманида.

Спорт инфратузилмаси ҳақида гапирар экан, вазир ўринбосари “бир чизиқ” концепцияси қўлланилишини таъкидлади.

— Қабанбай ботир ва Турон хиёбонларида жойлашган спорт иншоотлари, шунингдек, 7 та асосий спорт иншоотидан фойдаланилади. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими “Астана Арена”да, Ж.Ушкемпиров жанг санъатлари саройида кураш турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтади, енгил атлетика майдони аккредитациядан ўтказилади. Шунингдек, миллий от спорти турларини ўтказиш мақсадида «Қазанат» номли ипподромда реконструкция қилинмоқда. “Думан” меҳмонхонасида тўғизқумалак, мангал ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади, - дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.

Бундан ташқари, тадбир доирасида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади.

Сўнгги хабарлар
telegram