ҚР Президенти ёш олимларга хонадон сертификатларини топширди
ALMATY. Kazinform – Алматидаги олимлар билан учрашув якунида ҚР Президенти ёш олимларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш давлатнинг бурчи эканини таъкидлаб, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган бир қанча фуқароларга хонадон сертификатларини тантанали равишда топширди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Қуйидаги ёш олимлар хонадон сертификатларини олдилар:
1. Абилдина Айназ Қайратқизи – Қ.Сатбаев номидаги Қозоғистон миллий техника тадқиқот университети доценти;
2. Молдамуратов Жанғази Нуржанули – Халқаро таълим корпорацияси “Умумий қурилиш” факультети декани;
3. Алия Темирхан – Қозоғистон-Британия техника университети илмий ходими;
4. Қурманов Ерғали Бержигитули – Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети доценти;
5. Жанузақ Рамазан Жақсибайули – A.X.Maрғулон номидаги Археология институти лаборатория мудири;
6. Омарова Жансая Бағдатқизи – Қ.И.Сатбаев номидаги Қозоғистон миллий техника тадқиқот университети катта ўқитувчиси;
7. Бакранов Нурлан Болатули — Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий фанлар академиясининг бош ходими;
8. Қултаева Шинар Маликқизи - Халқаро таълим корпорацияси доценти;
9. Байжума Самет – Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети ўқитувчиси.
10. Адилхан Бауржан Нукербекули - Сейсмологик мониторинг ва тадқиқотлар миллий илмий маркази лаборатория мудири.




