ҚР Президенти янги Ҳукуматга қандай вазифаларни юклади
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Парламентнинг ялпи мажлисида янги тузилган Ҳукумат олдида турган вазифаларни айтиб ўтди.

“Ҳурматли депутатлар, барчангизга маълумки, бугунги Қозоғистон халқаро ҳамжамиятда шараф ва нуфузга эга давлатдир. Бу мамлакатимиз учун катта муваффақият, деб ишонч билан айтишимиз мумкин. Хорижий сиёсатчилар ва экспертлар Қозоғистон ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръати ва умуман иқтисодиёт ҳажми бўйича Марказий Осиёда етакчи эканлигини эътироф этмоқда”, – деди Давлат раҳбари.
Президент Ҳукуматга дадил чоралар кўриш кераклигини айтди.
“Аммо биз мамлакатимиз салоҳиятини янада оширишимиз керак. Бу олдимизда турган юксак мақсад. Узоқ муддатли стратегик мақсадларга эришиш учун буларнинг барчаси етарли эмаслиги аниқ. Биз Қозоғистонни илғор давлатга айлантиришимиз керак. Бу шунчаки шиор эмас. Бу бизнинг ҳақиқий режамиз. Бизга ривожланишнинг бошқа йўли керак. Бинобарин, туб сиёсий ислоҳотлар билан бир қаторда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ҳам чуқур ўзгаришларни амалга ошириш бўйича дадил чоралар кўришимиз зарур. Энг муҳими, барча ҳаракатларимиз адолатли Қозоғистонни яратиш тамойилига мос бўлиши керак”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Давлат раҳбари Ҳукуматни истеъфога чиқарган эди.
Олжас Бектенов ҚР Бош вазири этиб тайинланди.