ҚР Президенти Виктор Орбанни “Достық” ордени билан тақдирлади

Тақдирлаш
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни 1-даражали “Достық” ордени билан тақдирлади, деб хабар беради Каzinform.

“Сизни Қозоғистонда таниқли сиёсий етакчи, вақт синовидан ўтган ва жаҳон саҳнасида катта ҳурматга лойиқ дўст сифатида билишади. Шу муносабат билан айтмоқчиманки, Қозоғистон-Венгрия муносабатларини ривожлантиришга қўшаётган доимий ҳиссангизни ва бошқарув маҳоратингизнинг юксаклигини юксак қадрлаймиз. Аксарият ҳолларда сизнинг тинимсиз саъй-ҳаракатларингиз ва қатъий шахсий позициянгиз туфайли биз ўзаро ҳамкорлик келажагига катта некбинлик ва янги интилиш билан қараймиз”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада.

Орбан
Фото: Ақорда

 

Президент Венгрия Бош вазирининг икки халқ ҳамжиҳатлиги йўлидаги хизматларини алоҳида таъкидлади.

“Сизни 1-даражали “Достық” ордени билан тақдирлашга қарор қилдим. Бу чуқур ҳурмат ва эҳтиром, дўст халқларимизнинг ҳамжиҳатлиги, муносабатларимизни мустаҳкамлашга бўлган қатъий интилиш, ўзаро ҳурматга асосланган ишонч рамзидир”, — деди Давлат раҳбари.

Аввалроқ Ақордада Венгрия Бош вазирини кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Виктор Орбанни кеча кечқурун Астана аэропортида ҚР Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғарин кутиб олди.

Сўнгги хабарлар