19:40, 11 Сентябрь 2024 | GMT +5
ҚР Президенти Туркия Миллий мудофаа вазири Яшар Гюлерни қабул қилди
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар икки томонлама ва кўп томонлама кун тартибининг барча йўналишларида жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
ҚР Президенти ҳамкасби Режеп Таййип Эрдоғанга эзгу тилакларини йўллаб, икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва шерикликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигига эътибор қаратди.
Аввалроқ “Ақорда” қароргоҳида етти давлатнинг фавқулодда ва мухтор элчиларининг Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтгани ҳақида ёзган эдик.