15:44, 05 Февраль 2025 | GMT +5
ҚР Президенти Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдировни қабул қилди
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдировни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Президентга Бутунжаҳон сайлов куни доирасида мамлакатда ўтказилаётган тадбирлар, 2024 йилги сайлов кампанияси якунлари, Марказий сайлов комиссияси фаолиятининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида маълумот берилди.
Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев сайлов комиссиясининг халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ташаббуслари билан таништирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Ички ишлар вазири Ержан Саденовни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.