ҚР Президенти “Лукойл” компанияси акциядори Вагит Алекперовни қабул қилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев “Лукойл” акциядори Вагит Алекперовни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Касым-Жомарт Токаев принял акционера ПАО «Лукойл» Вагита Алекперова
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари компания акциядори билан энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Президентга “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган ишлар натижалари ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев “Лукойл” каби йирик компаниялар билан ҳамкорликни изчил ривожлантириш энергетика саноатини модернизация қилиш ва мамлакат иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилишини айтди.

Бундан аввал Қозоғистон Президенти Венгрия Бош вазирининг тантанали қабулида иштирок этгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар