14:07, 24 Октябрь 2024 | GMT +5
ҚР Президенти «БРИКС+»/аутрич» форматидаги йиғилишда нутқ сўзлайди
ASTANA. Kazinform – Бу ҳақда Президент маслаҳатчиси – Матбуот котиби Берик Уали ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Қозон шаҳрида БРИКСга аъзо давлатлар раҳбарларининг XVI саммитининг ялпи мажлиси бошланиши арафасида.
Қасим-Жомарт Тоқаев «БРИКС+»/аутрич» форматидаги йиғилишда нутқ сўзлайди. Президент нутқи 24.KZ телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Вақти ҳақида қўшимча маълумот берамиз”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Қозоғистон Республикаси Президенти ва БРИКС+ саммитининг бошқа иштирокчилари биргаликда суратга тушишган эди.
Давлат раҳбари БРИКС саммити иштирокчилари билан ҳам қатор учрашувлар ўтказди.