ҚР Президенти Астана шаҳрини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш режаси билан танишди

Астана
Фото: Ақорда матбуот хизмати

ASTANA. Kazinform – Шаҳар ҳокими Женис Қасимбекнинг сўзларига кўра, жорий йилда 1,1 миллион дона кўкаламзорлаштириш кўчатлари, жумладан, шаҳарда 35 мингта, пойтахт яшил зонасида 200 мингта кўчат экиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Шу билан бирга, шаҳардаги 170 та жамоат жойини, жумладан, Есил дарёси бўйи, Ақбулақ қирғоғи, шунингдек, Триатлон боғи, Тинчлик ва тотувлик саройи, ЭКСПО кўргазмаси атрофини ободонлаштириш ишлари давом эттирилади.

Астана ҳокими ўтган йили пойтахтнинг боғдорчилик тўғрисидаги низоми қабул қилингани ва ушбу ҳужжатга кўра, экилган кўкаламзорларни 3 йилгача сақлаш вазифаси белгиланиши, йирик дарахтлар экишга устувор аҳамият берилишини таъкидлади.

Президентга Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини ўтказишга тайёргарликнинг бориши ҳақида маълумот берилди.

Аввалроқ ҚР Президенти пойтахтаги умумшаҳар шанбалигида иштирок этгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар