ҚР Президенти Abu Dhabi Ports Group бош директори Муҳаммад Ал-Шамиси билан учрашди

ASTANA. Kazinform – Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, транспорт ва логистика соҳасида шу пайтгача эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

президент
Фото: Ақорда

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Abu Dhabi Ports компаниясининг қатор йирик объектларни қуриш режасини қўллаб-қувватлади ва бу ташаббуслар Қозоғистоннинг Каспий денгизидаги порт ва денгиз инфратузилмасини ривожлантиришдаги стратегик манфаатларига мос келишини таъкидлади.

Давлат раҳбари транспорт инфратузилмаси ва транспорт йўлакларини ривожлантириш мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлаш, халқаро савдони жонлантиришда алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Муҳаммад Ал-Шамиси Қасим-Жомарт Тоқаевга қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида доимий қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у Президентга “Самруқ-Қазна” жамғармаси ва «Қазақстан темир жоли» миллий компанияси билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйгани ҳақида маълумот берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Муҳаммад Ал-Шамиси қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилишига ишонч билдирди.

Аввалроқ Давлат раҳбари Masdar ва ADNOC компаниялари директорини қабул қилган эди.

Сўнгги хабарлар