15:50, 09 Январь 2025 | GMT +5
ҚР Президенти “Абу-Даби барқарор тараққиёт ҳафталиги” саммити ишида иштирок этади
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюради. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
“Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 14-15 январь кунлари бўлиб ўтадиган “Абу-Даби Барқарор ривожланиш ҳафталиги” саммити ишида иштирок этади”, – дейилади хабарда.
Аввалроқ Давлат раҳбари “ҚазМунайГаз” АЖ бошқаруви раиси Асхат Хасеновни қабул қилгани ҳақида ёзган эдик.