ҚР Мудофаа вазирлиги захирадаги офицерларнинг ҳарбий хизматга чақирилишига изоҳ берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Қозоғистон Ҳукуматининг захирадаги офицерларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш тўғрисидаги қарорига расман изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform.

«Қозоғистон Республикаси Ҳукумати қарорига кўра, 2022 йилда ҳарбий хизматга яроқли ва ундан ўтмаган захирадаги офицерлар икки йил муддатга ҳарбий хизматга чақирилади.

Захирадаги офицерларни ишга олиш ҳар йили амалга оширилади. Қозоғистон Республикасининг «Ҳарбий хизмат ва ҳарбий хизматчиларнинг мақоми тўғрисида»ги Қонунининг 32-моддасига мувофиқ, Ҳукумат қарори асосида ҳарбий хизматни ўташ ҳуқуқига эга бўлган 29 ёшгача бўлган захирадаги офицерлар давлат ҳокимияти органларининг илтимосномасига кўра тинчлик даврида ҳарбий хизматга чақирилади.

Жорий йилда 190 нафар заҳирадаги офицерлар, жумладан, Қуролли Кучларнинг 150 нафар офицери ва Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизматининг 40 нафар офицери ҳарбий хизматга чақирилади», — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов захирадаги офицерларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжат биринчи расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн календар кун ўтгандан кейин кучга киради.

Сўнгги хабарлар