Қозоғистонда 200 нафарга яқин захирадаги офицер ҳарбий хизматга чақирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов захирадаги офицерларни ҳарбий хизматга чақириш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар беради Kazinform.

Ҳужжат Қозоғистон Бош вазирининг расмий ахборот ресурсида эълон қилинган.

Қарорга кўра, ҳарбий хизматга яроқли ва уни ўтамаган захирадаги офицерлар 2022 йилда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда офицерлик лавозимларига икки йил муддатга чақирилади.

Қарор иловасига мувофиқ, муддатли ҳарбий хизматга чақирилган захирадаги офицерлар сони: Қуролли Кучлар учун – 150 нафар, Миллий хавфсизлик қўмитасининг Чегара хизмати учун – 40 нафар.

Қарор Қозоғистон Республикасининг 2012 йил 16 февралдаги «Ҳарбий хизмат ва ҳарбий хизматчиларнинг мақоми тўғрисида»ги қонунининг 32-моддасига мувофиқ қабул қилинган.

Биринчи расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн календар кун ўтгач кучга киради.

Сўнгги хабарлар
telegram