ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алматида БМТ Минтақавий маркази ташкил этилиши ҳақида ўз фикрини билдирди

ASTANА. Каzinform – Алмати шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Минтақавий марказини ташкил этиш йўлида тегишли чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Барқарор ривожланиш мақсадлари амалга оширилишини мониторинг қилиш бўйича парламент комиссияси йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«2022 йил июнь ойида Алмати шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ҳукумат раҳбарлари иштирокида барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий саммит бўлиб ўтди. Саммит минтақадаги энг мураккаб муаммоларни ҳал қилиш, тажриба ва билим алмашиш, бутун минтақа манфаати учун барқарор ечимларни ишлаб чиқиш учун фаол платформа яратишга қаратилган эди. Ҳозирда Марказий Осиё ва Афғонистонни барқарор ривожлантириш мақсадида Алмати шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Минтақавий марказини ташкил этиш бўйича тегишли ишлар инобатга олинмоқда», — деди А. Қуантиров.

Шунингдек, у Қозоғистон ҳар йили барқарор ривожланиш бўйича глобал рейтингда иштирок этишини айтди.

«Кембриж университети томонидан тузилган рейтингга кўра, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича мамлакатлар эришган ютуқлари аниқланган. 2022 йил якунларига кўра, Қозоғистон 100 баллдан 71,1 балл тўплади ва 77-ўриндан 65-ўринга, яъни 2019 йилга нисбатан 12 поғонага кўтарилди», — деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойи бошида Астана халқаро форумида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича Минтақавий марказини ташкил этиш муҳимлигини таъкидлаган эди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар