ҚР Миллий хавфсизлик қўмитаси «Дўстлик чегараси – 2022» махсус операцияси натижаларини эълон қилди

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар чегара хизматлари ва ваколатли органлари раҳбарларининг 9-йиғилиши бўлиб ўтяпти, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Тадбирда Қозоғистон, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон чегара хизматлари вакиллари, Беларусь ва Мўғулистондан кузатувчилар, шунингдек, ШҲТ Минтақавий терроризмга қарши тузилмаси ва МДҲга аъзо давлатларнинг Чегара аскарлари қўмондонлари кенгаши вакиллари иштирок этяпти.

Учрашувда Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари – Чегара хизмати директори Ерлан Алдажуманов «Дўстлик чегараси – 2022» махсус чегара операцияси натижалари билан таништирди.

Спикернинг сўзларига кўра, бугунги йиғилишда ШҲТга аъзо давлатларнинг давлат чегараларига оид масалалар кўриб чиқилади.

«Бугунги йиғилишда 2024 йилга мўлжалланган иш режаси муҳокама этилади. Шу билан бирга, мавжуд терроризм, қурол-яроғ ва наркотик моддалар контрабандаси, ноқонуний миграция ва бошқа таҳдидларга қарши умумий чоралар кўрамиз», – деди Ерлан Алдажуманов.


Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар