ҚР Миллий банки раиси тенге/рубл курси қандай тартибга солинишини тушунтириб берди

NUR-SULTAN. Kazinform – Тенге ва рубл ўртасидаги алмашув курси доллар курсига қараб ўрнатилади. Бу эса мамлакат олтин-валюта заҳираларининг камаймаслигига ёрдам беради. Қозоғистон Миллий банки раиси Ғалимжан Пирматов шундай фикр билдирди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Тенгенинг Россия рублига нисбатан курси тўғридан-тўғри шаклланмайди, у тенге ва рублнинг долларга нисбатан курсидан келиб чиққан ҳолда якка тартибда шакллантирилади. Тенге/рубл бозори мустақил шаклланиши учун мамлакатлар ўртасидаги савдо баланси зарур. Ҳозир Россиядан қилинадиган импорт Россияга қилинадиган экспортдан анча кўп бўлиб, товар сотувчиларимиз ўз молларини Россияга сотганда, уларни тенгега эмас, балки чет эл валютасига сотишни афзал кўришади. Шунинг учун тенгега бўлган талаб паст.

Ўзгарувчан валюта сиёсатига риоя қилиш номутаносибликларнинг тўпланишига йўл қўймайди ва шу билан бирга, мамлакат олтин-валюта захираларини сақлаб қолиш имконини беради. Шу боис, рубл ёки бошқа валютага нисбатан паритетга таъсир кўрсатиш мақсадида миллий валюта курси бўйича ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширишга йўл қўйилмайди», — деди Миллий банк раиси.

Шунингдек, у рублнинг кескин кучайишига таъсир кўрсатган ички ва ташқи омилларга ҳам тўхталиб ўтди.

«Июн ойида рублнинг нархи барча валюталарга, биринчи навбатда, АҚШ долларига нисбатан сезиларли даражада мустаҳкамланди. Бундай сезиларли кучайиш Россия Федерациясида жорий этилган капитал ҳаракатини чеклаш чоралари, асосий экспорт товарлари, шу жумладан энергия ресурсларининг юқори нархлари, импортнинг сезиларли даражада қисқариши фонида содир бўлди. «Аввал киритилган валюта чекловлари сезиларли даражада юмшатилганига қарамай, Россия рубли нефт ва газнинг юқори нархлари ва импорт ҳажмининг пастлиги фонида мустаҳкамланишда давом этди», — деди Ғалимжан Пирматов.

Бундан олдин Қозоғистон Республикаси Миллий банки раиси базавий ставка нима учун ўзгаришсиз қолганини тушунтириб берганди.

Сўнгги хабарлар