Йил охиригача Қозоғистонда инфляция 13-15 фоиз даражасида бўлади –Пирматов

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Миллий банки раиси Ғалимжон Пирматов базавий ставка нима учун ўзгаришсиз қолганини тушунтирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Ушбу қарор жорий йилнинг май-июн ойларида ўтказилган прогноз раунди натижаларига кўра қабул қилинди. Бизнинг тахминимизча, йил охиригача инфляция ошиб, 13-15 фоиз даражасига етади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил март ойидан бошлаб Қозоғистонда инфляция геосиёсий вазиятнинг кескинлашуви ва Қозоғистон молия бозорига босимнинг сезиларли даражада ошиши фонида тезлашди. Россия Федерациясига қарши санкциялар туфайли глобал таъминот занжиридаги муаммоларнинг кучайиши дунёда маҳсулот таннархининг ошишига олиб келди. Қарор қабул қилишда биз ушбу омилларнинг барчасини ҳисобга оламиз», - деди Миллий банк раҳбари.

Унинг фикрича, базавий ставканинг сақланиб қолиши инфляцияни секинлаштиради.

«Инфляцияга қарши кураш ва иқтисодиёт ўсиши ўртасидаги мувозанатни ҳисобга олган ҳолда, ўрта муддатли истиқболда инфляцияни секинлаштириш мақсадида биз базавий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолдик.

Юқори базавий ставка, контрациклик бюджет сиёсати ва ташқи инфляцион босимнинг заифлашуви билан биргаликда 2023 йилда инфляциянинг 7,5-9,5 фоизгача секинлашишига ёрдам беради», — дея тушунтирди Миллий банк раҳбари.

Сўнгги хабарлар