ҚР Миллий банки декабрь ойида қайси ҳудудларда инфляция тезлашганини маълум қилди
ASTANА. Кazinform - Декабрь ойида мамлакатда йиллик инфляция тезлашди ва 8,6 фоизга етди (ноябрда 8,4 фоиз). Йиллик инфляция 10 та вилоятда тезлашди, 9 та вилоятда секинлашди, 1 та вилоятда эса ўзгаришсиз қолди, деб хабар берди ҚР Миллий банки матбуот хизмати.

Йиллик инфляциянинг энг юқори қиймати Астанада қайд этилган.
Декабрь ойида озиқ-овқат нархлари 5,5% й/т (ноябрда 5,4%) гача тезлашди. Ушбу гуруҳ товарлари нархининг максимал ўсиши Жетису вилоятида (7,9%), минимал ўсиш Туркистон вилоятида (3,0%) қайд этилган.
Ноозиқ-овқат товарлари нархларининг ўсиш суръати 8,3% га (ноябрда 8,0%) тезлашди. Энг юқори кўрсаткич Туркистон вилоятида (13,2 фоиз), энг паст кўрсаткич Павлодар вилоятида (5,3 фоиз) қайд этилган.
Декабрь ойида пуллик хизматлар нархи аввалги 13,3% й/т (ноябрда 13,3%) даражасида сақланиб қолди. Шу билан бирга, Астана шаҳрида (16,9 фоиз) нархлар умумий республика даражасидан бир оз юқорироқ, Туркистон вилоятида (9,5 фоиз) анча паст бўлган.
Декабрь ойида мамлакат бўйлаб ойлик инфляция даражаси 0,9 фоизга ўсди, бу аввалги ўртача кўрсаткичдан юқори (2017-2021 йиллардаги декабрь ойида — 0,7 фоиз).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий банк январь ойида Миллий жамғармадан қанча доллар сотиши ҳақида ёзган эдик.