ҚР Мажилиси раиси Ерлан Қошанов Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг дафн маросимида иштирок этади

Ерлан Қошанов
Фото: GOV.KZ

ASTANA. Kazinform - ҚР Мажилиси раиси Ерлан Қошанов Давлат раҳбарининг топшириғига биноан Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг дафн маросимида мамлакат номидан қатнашади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу маълумотни Мажилис матбуот хизмати Kazinform мухбирига тасдиқлади. Бугун спикер Мажилиснинг ялпи мажлисида қисман иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Эроннинг саккизинчи президенти Иброҳим Раисий 19 майдан 20 майга ўтар кечаси вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Эрон Президентининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик телеграммаси йўллади.

Сўнгги хабарлар