Қасим-Жомарт Тоқаев Эрон Президентининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик телеграммаси йўллади
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан мамлакат Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийга ва Биринчи вице-президент Муҳаммад Моҳбарга ҳамда бутун Эрон халқига Шарқий Озарбайжон вилоятида вертолёт ҳалокати туфайли Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва ҳукумат делегацияси аъзолари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

- Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унинг ишончли ҳамроҳлари вертолёт ҳалокати оқибатида ҳалок бўлгани ҳақидаги совуқ хабарни олдим. Иброҳим Раисий бутун умрини Эрон давлати ва халқи фаровонлигини ошириш, манфаатларини ҳимоя қилиш, минтақада барқарорликни сақлашга фидокорона бағишлаган буюк жамоат арбобидир. Маълумки, унинг ташаббус ва ютуқлари халқаро ҳамжамият томонидан юксак баҳоланмоқда. Қозоғистон халқи Иброҳим Раисийни оқил раҳбар, халқаро миқёсда обрўли сиёсатчи, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган шахс сифатида доимо ёдда сақлайди. Марҳумнинг жойлари жаннатда бўлсин, - дейилади телеграммада.