ҚР Бош вазири: Давлатимиз томонидан ёшларга алоҳида эътибор қаратилмоқда

ASTANА. Кazinform – Ҳукумат йиғилишида 2023-2029 йилларга мўлжалланган ёшларга оид давлат сиёсати концепцияси маъқулланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири ёшларни тизимли қўллаб-қувватлашдан иборат. Шу боис ёшларга оид давлат сиёсатининг янги концепциясини қабул қилиш жуда муҳим. Аввало, ёшларни иш билан таъминлашнинг тизимли усули зарур. Концепцияда 2,3 миллионга яқин ёшларни иш билан таъминлаш кўзда тутилган. Бу жуда муҳим жиҳат, уни имкон қадар самарали амалга ошириш керак», - деди Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукуматнинг бугунги йиғилишида.

Бош вазир давлати томонидан ёшларга мўлжалланган лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

«Ёшларнинг бундай дастурларда иштирокини кенгайтириш ишламаётган ёки ўқимаган NЕЕТлар сонини камайтиришга хизмат қилади. Концепцияда бундай ёшлар улушини республика бўйича 3,5 фоизгача камайтириш кўзда тутилган», — деди А. Смаилов.

Шу билан бирга, Бош вазир ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, ўз бизнесини йўлга қўйишига кўмаклашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича доимий иш олиб бориш зарурлигини таъкидлади.

«Бу борада Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда ахборотлаштириш ишларини кучайтириши керак. Ҳар бир ёшимиз эътиборга муҳтож, айниқса қишлоқ ёшлари ва NЕЕТ тоифаси. Ҳар бир инсон пул топиш, ишга жойлашиш, касбий савиясини ошириш имкониятларини ҳис қилиши керак. Ёшлар ресурс марказлари фаолиятини ҳокимликлар билан ҳамкорликда сифат жиҳатидан мувофиқлаштириш зарур. Марказ раҳбарлари аниқ вазифалар ва КPIларни белгилашлари керак.

Учинчидан, ҳозир волонтёрлар ҳаракати сезиларли даражада жонланди. Волонтёрларни жалб қилиш кўламини кенгайтириш, янги лойиҳа ва акцияларни бошлаш зарур. Ёшларни маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, спорт ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратиш зарур», — деди Ҳукумат раҳбари.

Муаллиф; Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар