Қозоғистоннинг учта вилоятида хорижда ишлаш учун ўқув марказлари пайдо бўлади

ASTANA. Kazinform - Шарқий Қозоғистон, Туркистон ва Алмати вилоятларида хорижда ишлаш истагида бўлганлар учун касбий ва тил ўргатиш марказлари очишни режалаштирган. Бу ҳақда ҚР Бош вазир Олжас Бектенов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

образование
Фото: freepik

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда кўплаб қозоғистонликлар хорижда ишлаяпти ёки иш топмоқчи. Бу уларнинг меҳнат муносабатларини қонунийлаштириш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш зарурлигини тақозо этмоқда.

“Бизга маълумки, уларга иш ҳақи берилмаган, тиббий хизмат кўрсатилмаган, шартномалар қўпол равишда бузилган. Шу боис, ҳозирда тегишли ҳукуматлараро шартномалар тузиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирданоқ фуқароларимизни хорижда иш билан таъминловчи хусусий идоралар фаолиятини тизимли йўлга қўйиш зарур. Қозоғистонликлар шартнома бўйича ишончли кафолатлар олишлари керак”, - деди Бектенов.

Шу муносабат билан у Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига ушбу йўналишда комплекс чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқ берди.

“Қолаверса, хорижда ишлаш истагида бўлганлар учун касб-ҳунар ва тил ўргатиш марказлари очилиши мумкин. Масалан, улар Шарқий Қозоғистон, Туркистон ва Алмати вилоятларида очишни режалаштирмоқда. Мазкур вилоятлар ҳокимлари бу ишни жадаллаштириши керак. Бу тажрибадан бошқа ҳудудлар ҳам фойдаланиши мумкин”, - деди Бош вазир.

Муаллиф: Данира Искакова

Сўнгги хабарлар