Қозоғистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши 15,2 фоизни ташкил қилади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бюджетига қўшадиган ўз ҳиссасини белгилади. Тегишли Фармонни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев имзолади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

ШҲТ
Фото: Мухтор Холдорбеков / Kazinform

“2017 йил 1 декабрдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги битимга илова қилинган Баённомага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома лойиҳаси маъқуллансин”, — дейилади Президент Фармонида.

Энди ШҲТга аъзо давлатларнинг умумий бадаллари миқдори қуйидагича бўлади:

Беларусь Республикаси - 5,8%

Ҳиндистон Республикаси - 5,9%

Эрон Ислом Республикаси - 5,8%

Қозоғистон Республикаси – 15,2%

Хитой Халқ Республикаси - 17,6%

Қирғизистон Республикаси – 7,6%

Покистон Ислом Республикаси - 5,9%

Россия Федерацияси - 17,6%

Тожикистон Республикаси - 6%

Ўзбекистон Республикаси – 12,6%.

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектеновга фундаментал характерга эга бўлмаган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга рухсат берувчи баённомани Қозоғистон Республикаси номидан имзолаш топширилди. Ушбу Протокол 2025 йил 1 январдан вақтинча қўлланилади ва унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-қоидаларини бажарганликлари тўғрисида депозитарий Томонларнинг тўртинчи ёзма хабарномаси олинган кундан бошлаб кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг улуши 16,4 фоизни ташкил қилган.

Бир кун аввал Олжас Бектенов Покистон Ислом Республикаси пойтахтида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 23-йиғилишида иштирок этди. Учрашув якунлари бўйича 8 та ҳужжат, жумладан, ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида “Янги иқтисодий мулоқот”ни ривожлантириш концепцияси тўғрисидаги қарор имзоланди.

Сўнгги хабарлар