Қозоғистоннинг МО давлатлари билан йиллик товар айирбошлаш ҳажми 40 фоизга ошди
Қозоғистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг ўзида қарийб 40 фоизга ошди. «Марказий Осиё ва ХХР» форматидаги йирик ҳамкорлик имкониятларидан фойдаланишимиз керак, деб ҳисоблайман. Муштарак манфаатларни инобатга олган ҳолда, ҳозирги босқичда қуйидаги вазифаларни ҳал этишга эътибор қаратиш муҳим бўларди», - деди Президент.
«Биринчидан, хитойлик ҳамкасбларимизнинг фикрича, сўнгги 30 йил ичида Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 100 баробардан ортиқ ўсган. Бу ҳали чегара эмас. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга ҳаракат қилиш керак. Бу вазифа замирида товар айирбошлаш мазмунини диверсификация қилиш, тўсиқларни бартараф этиш, божхонада тартиб ўрнатиш ва инновацион ечимларни жорий этиш вазифаси турибди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида «Марказий Осиё – ХХР» саммити бўлиб ўтди.
Саммитда ХХР раиси Си Цзинпин, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон президенти Садир Жаппаров, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон иштирок этди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай