Қозоғистоннинг енгил атлетика бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўрни аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Юджинда (Орегон, АҚШ) енгил атлетика бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
None

Унинг натижаларига кўра, АҚШ терма жамоаси медаллар жадвалида биринчи ўринни эгаллади - 33 медал (13 олтин, 9 кумуш, 11 бронза). Иккинчи ўринни Эфиопия спортчилари эгаллади - 10 (4.4.2), учинчи ўрин Ямайкага тегишли - 10 (2.7.1).

Қозоғистон етти давлат билан бирга 22 ўринни бўлишди. Миллий терма жамоа ҳисобида - битта олтин медал бор. Уни 3000 метрга тўсиқлар оша югуришда Нора Жеруто қўлга киритди. Жаҳон чемпионатидаги ушбу олтин медал Қозоғистон енгил атлетикаси тарихида биринчи бўлди.


Foto: olympic.kz

Сўнгги хабарлар