18:50, 04 Декабрь 2023 | GMT +5
Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Санкт-Петербургдаги турнирда россияликни мағлуб этди

Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси россиялик Александр Шевченко билан учрашиб, уни икки сетда мағлуб этди – 7:5, 6:4. Учрашув 1 соат 33 дақиқа давом этди. Шу тариқа Бублик «Сфинкс»лар жамоасига очко келтирди, бироқ ғалаба “Шерлар”да қолди – 6:5.
Эслатиб ўтамиз, Александр Бублик яккалик баҳсларида қозоғистонлик энг яхши теннисчи ҳисобланади. У ҳозирда ATP рейтингида 32-ўринни эгаллаб турибди. Бу йил Бублик иккита турнирда ғолиб чиқди: июнь ойида у Галледа (Германия), октябрда эса Антверпенда (Бельгия) ғалаба қозонди.