Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво давом этмоқда

об-ҳаво
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 10 апрель куни Қозоғистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

- Қозоғистон ҳудудининг аксарият қисмида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан об-ҳаво беқарорлигича қолмоқда. Ёмғир ёғади, кечаси республиканинг шимоли-ғарбий, шимоли, шарқи, жануби-шарқининг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Мамлакат шарқида кечаси кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор), кундузи кучли ёмғир, ғарбда ҳам кучли ёмғир ёғади. Фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий ва жанубида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Қозоғистонда туман тушиши, кучли шамол эсиши, узоқ шимолда яхвонлик, ғарб ва жануби-шарқда момақалдироқ бўлиши кутилади”, - деди “Қазгидромет” РДК матбуот котиби Алина Исмағулова.

Астанада: бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушади. Шамол ғарбдан, шимоли-ғарбдан кечаси 3-8 м/с тезликда эсади, кундузи 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

Алматида: бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол жануби-ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 6-8, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

Чимкентда: бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 5-7, кундузи 20-22 даража иссиқ бўлади.

Сўнгги хабарлар