Қозоғистонликлар учун Европа Иттифоқи мамлакатларига виза режими тез орада енгиллаштирилиши мумкин
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу қозоғистонликлар учун Европа давлатларига виза олиш жараёнини соддалаштириш мумкинлигини айтди.

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Жозеф Боррелнинг Астанага расмий ташрифи чоғида Европа Иттифоқи фуқаролари учун виза тартибини соддалаштиришга келишиб олинди.
“Учрашувнинг муҳим йўналишларидан бири Қозоғистон фуқаролари учун Европа Иттифоқи виза режимини соддалаштиришдан иборат. Биз доктор Жозеф Боррель билан тез орада ушбу муҳим масалага ижобий ечим топиш учун саъй-ҳаракатларни сафарбар қилишга келишиб олдик”, - деди Мурат Нуртилеу Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили билан учрашувдан сўнг ОАВга.
Аввалроқ ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Қозоғистон ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида сўнгги йилларда ўзаро ишонч, ҳурмат ва умумий устуворликларга асосланган мустаҳкам муносабатлар ўрнатилганини маълум қилганди.