Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида мустаҳкам муносабатлар изчил ривожланмоқда – Мурат Нуртилеу

ASTANA. Kazinform - Сўнгги йилларда Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида ўзаро ишонч, ҳурмат ва умумий устуворликларга асосланган мустаҳкам муносабатлар изчил ривожланиб бормоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили – Еврокомиссия вице-президенти Жозеп Боррелнинг Қозоғистонга расмий ташрифи чоғида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу таъкидлади. Бу ҳақда Каzinform агентлиги мухбири хабар берди.

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида мустаҳкам муносабатлар изчил ривожланмоқда – Мурат Нуртилеу
Фото: Ағибай Аяпбергенов / Kazinform

– Биз жаноб Боррелнинг бугунги ташрифига алоҳида эътибор қаратамиз. Хабарингиз бор, меҳмонимиз олдин (2022 йил ноябрь) Астанага келганди. Мен ўтган йилнинг май ойида (2023 йил 15-16 май) Брюсселда бўлганман. Бугунги йиғилиш тўртинчи тўлиқ учрашувимиздир. Тўлиқ ишонч билан айтишимиз мумкинки, алоқаларимиз динамикаси Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг юқори даражасининг яна бир кўрсаткичидир, — деди Мурат Нуртилеу матбуот анжуманида.

Мурат Нуртилеу
Фото: Ағибай Аяпбергенов / Kazinform

 

У сўнгги йилларда Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида ўзаро ишонч, ҳурмат ва умумий устуворликларга асосланган мустаҳкам муносабатлар изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

– Аввалги музокараларга келсак, уларнинг самарали, очиқ, конструктив характерга эга бўлгани учун биз, айниқса, миннатдормиз. Бугунги кунда асосий мақсад ўзаро манфаатли ечимлар, Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни янада амалга ошириш йўлларини топишдан иборат, - дея қўшимча қилди вазир.

Шунингдек, эришилган келишувлар ҳар томонлама алоқаларни янада чуқурлаштиришга янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.

Жозеп Боррель
Фото: Ағибай Аяпбергенов / Kazinform
Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида мустаҳкам муносабатлар изчил ривожланмоқда – Мурат Нуртилеу
Фото: Ағибай Аяпбергенов / Kazinform
Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида мустаҳкам муносабатлар изчил ривожланмоқда – Мурат Нуртилеу
Фото: Ағибай Аяпбергенов / Kazinform

 

Сўнгги хабарлар