Қозоғистонликлар Туркияда жабрланганлар учун кигиз уй сотиб олиш учун 18 миллион тенге йиғишди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонликлар Туркияда жабрланганлар учун 18 миллион тенге йиғишди. Бу маблағга 40 га яқин кигиз уй сотиб олиб, Туркиянинг Қозоғистондаги Бош консуллигига етказиб бериш режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Бу ташаббусни журналист Нурбек Бекбау болшлаган ва таниқли қозоғистонлик қўшиқчи Сакен Майғазиев томонидан қўллаб-қувватланган. Шу тариқа, 7 февраль куни маблағ йиғиш бошланди ва тахминан 18 миллион тенге йиғилди.

«Бу маблағ 40 га яқин уй сотиб олишга етади. Йигитларимиз Алмати чеккасида жойлашган кигиз уй цехи билан келишиб олдилар. Биз сертификатлар ва уйларнинг сифатини текширамиз. Бортга юклаш учун махсус ҳужжатлар талаб қилинади. Биз хозир кигиз уй сотиб олишга бормоқчимиз. Биз уни Камазга ортиб, Туркиянинг Қозоғистондаги Бош консуллигига олиб борамиз. Кигиз уйларни тезроқ етказиб бериш бўйича Туркия расмийлари билан музокаралар олиб борилмоқда», — деди Н. Бекбау Kazinform мухбири билан суҳбатда.

Шу билан бирга, у нега чодир етказиб бериш мумкин бўлса ҳам, кигиз уй сотиб олиш режалаштирилганини тушунтирди.

«Биз уйни енгил-елпи танлаганимиз йўқ. Биринчидан, сиз чодирда бор-йўғи 5-6 кун бўлишингиз мумкин, лекин кигиз уйда узоқ вақт яшаш имконияти бор. Агар сиз гилам тушасангиз, кигиз уй шинам уйга айланади. Иккинчидан, кўриб турганингиздек, Туркияда уйлар вайрон бўлмоқда. Агар чодир қўйсак, тепадан тушган тош томга зарар этказиши мумкин, лекин ўтов осонлик билан бузилмайди. Кигиз уй руҳий ва психологик аҳамиятга эга. Турклар Қозоғистонни «Атажурт» дейишади, чунки Қозоғистон ҳудуди барча туркларнинг, жумладан, ҳозирги туркларнинг аждодларининг Ватани ҳисобланади. Биз ҳамиша Туркиядаги биродарларимизни қўллаб-қувватлаб, бирдамлигимизни кўрсаткимиз келади», – деди Нурбек Бекбау.

Ҳозирча ташаббускорлар маблағ йиғишни тўхтатгани йўқ. Сотиб олинган ўтовлар Туркиянинг Қозоғистондаги Бош консуллигига топширилади. Нурбекнинг айтишича, Туркиянинг Қозоғистондаги элчихонаси аэропортда ўз омборига эга. У ерда кигиз уйлар сертификатлаш учун текширилади ва Туркияга жўнатилади.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12,3 минг кишидан ошган, 62 914 киши жароҳат олган. Аҳолини жойлаштириш учун 70 818 та чодир ўрнатилди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар