09:54, 09 Февраль 2023 | GMT +5
Туркиядаги зилзила: қурбонлар сони 12,3 мингдан ошди
ANKARA. Kazinform – Туркиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12,3 минг кишидан ошди, дея хабар бермоқда Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Фавқулодда вазиятлар ва офатлар бошқармаси (AFAD) маълумотларига кўра, Кахраманмарашдаги зилзила оқибатида 12,391 киши ҳалок бўлди, 62,914 киши тан жароҳати олди.
Аҳолини жойлаштириш учун 70 818 та чодир ўрнатилди.
AFAD маълумотларига кўра, 6 февраль куни Кахраманмараш-Пазарджик туманида содир бўлган 7,7 магнитудали ва Эльбистонда 7,6 магнитудали зилзиладан кейин 648 та афтершок қайд этилган. Зилзила мамлакатнинг 10 провинциясида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.
Кеча, 8 феврал куни Туркияда яна 5,4 магнитудали зилзила қайд этилди.
Фото: aa.com.tr