22:10, 23 Ноябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик Жибек Қуламбаева Ҳиндистондаги турнирнинг чорак финалига чиқди
Қозоғистонлик теннисчи Жибек Қуламбаева Бангалорда (Ҳиндистон) ITF туркумидаги гил турнирининг яккалик баҳсларида иккинчи учрашувини ўтказди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Қозоғистонлик спортчи маҳаллий теннисчи Пуужа Ингалега қарши кортга чиқди ва икки сетда умумий 6:1, 6:3 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Учрашув 1/8 финал босқичида бўлиб ўтди.
21 ноябрь куни қозоғистонлик теннисчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳам иккинчи босқичга чиқди.