Қозоғистонлик ёш теннисчилар Туркиядаги турнирда ғолибликни қўлга киритди

теннис
Фото: ktf.kz

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида учинчи тоифадаги Tennis Europeтурнири якунига етди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, мазкур мусобақада қозоғистонлик ёш теннисчилар муваффақиятли иштирок этди.

Яккалик баҳсларида Роберт Каминский финалга чиқди ва бош соврин учун кечган баҳсда россиялик Никита Бердинга имкониятни бой берди - 1:6, 2:6.

Жуфтлик баҳси финалида қозоғистонлик Александр Софригин – Егор Сорокин ва Ансар Ниетқалиев – Жанторе Санжарули тўқнаш келди. Уч соат давом этган баҳсда Александр ва Егор ғалаба қозониб, 1:6, 6:3, 10:8 ҳисобида чемпион бўлди.

Қизлар ўртасида қозоғистонлик Руслана Русланова россиялик Виктория Хастцаева билан биргаликда россиялик Татьяна Головина – Мария Масляковага 6:2, 5:7, 6:10 ҳисобида имкониятни бой берди.

 

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram