Қозоғистонлик ёш теннисчилар халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик ёш теннисчилар халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этди.

Қозоғистонлик ёш теннисчилар халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритди
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси
теннис
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Қоҳирада бўлиб ўтган биринчи тоифадаги J500 ITF Juniors мусобақасида Асилжан Аристанбекова ва Соня Жиенбаева жуфтлик баҳсларида муваффақият қозонди.

Қозоғистонликлар финалда ўйиннинг 2-ракеткаси, сербиялик Теодора Костович – чехиялик Люси Урбановани 6:1, 7:5 ҳисобида мағлуб этди.

14 ёшгача бўлганлар ўртасида қозоғистонликлар алоҳида ажралиб турди. Родион Трайгел Туркияда ўтказилган Tennis Europe Soul Cup турнирида мутлақ чемпион бўлди. Сўнгги яккалик баҳсида у грузиялик Зука Кашешвилини мағлуб этди - 6:0, 6:1. Ансар Ниетқалиев билан жуфтлик баҳсларида эса болгарлар Горгиев – Тзонковни 6:3, 7:5 ҳисобида ортда қолдирди.

Темирлан Жантемиров Польшада ТЕ Kozerki Cup by HEAD турнирининг яккалик баҳсларида финиялик Адам Напарига ютқазди - 3:6, 1:6. Бироқ Темирлан жуфтлик баҳсларида чемпион бўлди.

теннис
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Амир Омарханов ва Даниал Раҳматуллаев Жанубий Америкага сафарини давом эттирмоқда. Қозоғистонлик теннисчилар ушбу турга ITF GSPDF Team жамоаси таркибида таклиф этилган. Бунгача Диас Досқараев, Ирина Силютина, Сандуғаш Кенжебаева ана шундай мусобақада қатнашган эди.

Ўтган ҳафта Асунсионда J300 турнирида Амир ярим финалга чиқди ва Даниал чорак финалга чиқди. Шу ҳафтада А.Омарханов ва Д.Раҳматуллаев Порту-Алегрида (Бразилия) битта мусобақада куч синашади.

Сўнгги хабарлар