Қозоғистонлик ёш теннисчи Тунисдаги мусобақанинг ярим финалига йўлланма олди

Сандуғаш Кенжебаева
Фото: Қазақстан теннис федерациясы

Қозоғистонлик 19 ёшли Сандуғаш Кенжебаева жуфтлик баҳсларида Монастир (Тунис) ITF турнирининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи америкалик Кьяра Шолль билан иккита учрашувни муваффақиятли ўтказди.

Дастлаб қозоғистонлик америкалик жуфтлик германияликлар Миа Мэк ва Йоханна Сильвани 7:5, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Кейин чорак финалда мусобақанинг иккинчи ракеткалари италиялик Нурия Бранкаччо - руминиялик Андрея Присэкариу билан куч синашди.

Биринчи ўйинда С.Кенжебаева – К.Шолль рақибларини яққол устунлик билан мағлуб этди – 6:1. Иккинчи сетда ҳисоб 1:0 ўз фойдасига ҳал бўлгач, Н.Бранкаччо - А.Присэкариу мусобақани давом эттиришдан бош тортди.

Сандуғаш ва Кьяранинг ярим финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар