Қозоғистонлик ёш теннисчи Австралиядаги турнирни муваффақиятли бошлади

ASTANA. Kazinform – 14 ёшли қозоғистонлик теннисчи Ева Коришева Австралия очиқ чемпионатида «Мельбурн парк» кортларида ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган ATF Asia-Pacific Elite 14 & Under Trophy турнирини муваффақиятли бошлади.

Ева Корышева
Фото: Қозоғистон теннис федерациясидан

“А” гуруҳидан ўрин олган Ақтўбе теннис мактаби битирувчиси дастлаб ўзбекистонлик Эмилия Кимни 7:5, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Кейин австралиялик Эмили Чендан устун келди - 7:5, 6:0.

Эртага Ева Коришева ҳиндистонлик Ҳарита Ванкатеш билан учрашади.

Сўнгги хабарлар