Қозоғистонлик ўсмир теннисчилар жаҳон рейтингида юқорилашга муваффақ бўлди

Қозоғистонлик ўсмир теннисчилар жаҳон рейтингида юқорилашга муваффақ бўлди
Фото: Қозоғистон теннис федерациясидан

Халқаро теннис федерацияси (ITF) ўсмирлар ўртасидаги янгиланган рейтингни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Қозоғистон теннис федерацияси хабар беришича, Асилжан Аристанбекова ўтган ҳафтага нисбатан 88-ўриндан 86-ўринга кўтарилган.

Шунингдек, Айя Нупбай - 150 (+9), Полина Слепцова 226-ўринни эгаллади (+8).

Амир Омархонов ўғил болалар ўртасида 100-ўринни эгаллаб турибди. Даниал Раҳматуллаев (129, +5) ва Ерасил Ердилда (192, +2) ўз кўрсаткичларини яхшилади. Виталий Зацепин - 174, Илияс Маратули - 272, Занғар Нурланули - 325, Дамир Жалғасбай 399-ўринда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бейбит Жуқаев Хитойдаги турнирни ғалаба билан бошлагани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар