Қозоғистонлик ўқувчи Пенсильвания Университети грантига эга бўлди

PAVLODAR. Кazinform - Павлодар шаҳридаги Назарбоев интеллектуал мактабининг 12-синф ўқувчиси Дания Артиқбаева The Ivy League бўйича University of Pennsylvaniaнинг тўлиқ грантинини қўлга киритди. Ҳар йили дунё бўйлаб атиги 25 киши ушбу лойиҳага қабул қилинади.

Дания Артиқбаева
Фото: Павлодар шаҳридаги NIS матбуот хизмати

Ўқувчи АҚШнинг Пенсильвания университетига бирданига иккита йўналиш бўйича ўқишга кириш имкониятига эга бўлади ва келажакда икки диплом соҳибига айланади. У Қозоғистонда биринчи бўлиб Wharton бизнес мактаби ва фан соҳасида Life Sciences and Management дастурига қабул қилинди. Ҳар йили бу лойиҳага атиги 25 киши қабул қилинади.

Дания Артиқбаева 7-синфдан бери биология фанига қизиқиши ортиб, турли олимпиадалар, илмий лойиҳаларда иштирок этган. Ўқувчи аввал FLEX дастурининг финалчиси бўлган ва АҚШдаги ўрта мактабда бир йил ўқиган. Бу дастур унга инглиз тилини яхшилашга, дунёқарашини кенгайтиришга ва у ердаги одамларнинг турмуш тарзи билан танишишга ёрдам берди. Ўқувчининг сўзларига кўра, UPenn бизнеснинг сир-асрорларини ўрганишга йўналтирилган.

– Тўғри, мен учун бу олий таълим муассасасига кириш ишҳол қилинмас қамалдек бўлди. Чунки Пенсильвания университети ҳужжат топширганларнинг атиги 5-6 фоизини қабул қилади. Дунёдаги нуфузли олий таълим муассасида таҳсил олишимни эшитиб, хурсанд бўлдим, — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг энг яхши мактаб ўқувчилари 77,5 млн тенгедан кўпроқ даромад топгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар