Қозоғистоннинг энг яхши мактаб ўқувчилари 77,5 млн тенгедан кўпроқ даромад топди

ASTANA. Kazinform - 2024 йил якунларига кўра, Қозоғистон мактаб ўқувчилари 563 та медални қўлга киритди, шундан 77 таси олтин, 201 таси кумуш ва 285 таси бронза, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Казахстанские школьники вошли в тройку сильнейших юных математиков Балканского полуострова
Фото: Министерство просвещения РК

ТОП-7 нуфузли халқаро олимпиадаларда совринли ўринларни қўлга киритган 26 нафар қозоғистонлик мактаб ўқувчиларига пул мукофотлари топширилди: олтин учун – 1500 БҲМ (5 538 000 тенге), кумуш учун – 1 000 БҲМ (3 692 000 тенге) ва бронза учун – 504 БҲМ (1 846 000 тенге).

Мукофотнинг умумий миқдори 77,5 миллион тенгедан ошди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 23 нафар мактаб ўқувчиси 65,6 миллион тенге, 20 нафар ўқитувчи жами 71,4 миллион тенге миқдорида бир марталик мукофот олган эди.

Умуман олганда, 12 та йирик халқаро мусобақада қатнашган 1218 нафар қозоғистонлик мактаб ўқувчиларидан 603 нафари медал совриндори бўлди. Яъни, мамлакатдан ҳар иккинчи иштирокчи совринли ўринларни қўлга киритди.

Мактаб ўқувчилари ўртасидаги сўнгги интеллектуал беллашувлардан бирида – Нью-Йоркда ўтказилган нуфузли Коперник халқаро математика олимпиадасида қозоғистонлик мактаб ўқувчилари 29 та медални қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар